Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Хитойга 601 миллион долларлик газ етказиб берди
Январь-октябрь ойларида Ўзбекистондан Хитойга газ етказиб бериш ҳажми 2,57 миллион тоннага етди. Бу ҳақда Хитой Бош божхона бошқармаси хабар берди.
Бошқарма маълумотларига кўра, Туркманистон Пекинга асосий газ етказиб берувчи давлатлар орасида биринчи ўринни эгаллаб турибди: ҳисобот даврида Хитой бу мамлакатдан 5,38 миллиард долларга 19,79 миллион тонна газ импорт қилган. Етказиб бериш бўйича иккинчи ўринда Россия, кейинги поғонада Қозоғистон (865,01 миллион долларга 3,73 миллион тонна) жойлашди. Рўйхатда Ўзбекистон (601,27 миллион долларга 2,57 миллион тонна) ва Мянма (1,16 миллиард долларга 2,53 миллион тонна) ҳам бор.
Эълон қилинган статистик маълумотларга кўра, Австралия январь-октябрь ойларида Хитойга суюлтирилган газ етказиб берувчи етакчи давлатга айланди (11,43 миллиард долларга 25,7 миллион тонна), кейинги ўринда АҚШ (3,88 миллиард долларга 7,03 миллион тонна), Малайзия (3,05 миллиард долларга 7,02 миллион тонна) ва Қатар (3,21 миллиард долларга 7 миллион тонна) жойлашди.
Мавзуга оид
08:26 / 09.07.2026
Жаҳон газ бозорида қайси давлатлар етакчилик қилмоқда?
19:41 / 04.07.2026
Коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар сони кескин ортган – Рақобат қўмитаси
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
16:36 / 29.05.2026