Ўзбекистон | 11:58 / 23.11.2021
2423
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда қизнинг фотосуратларини акасига кўрсатиш билан қўрқитиб пул олаётган йигит ушланди

Термиз шаҳрида қизнинг фотосуратларини акасига кўрсатиш билан қўрқитиб пул олаётган йигит қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Иллюстратив фото

Маълум қилинишича, Денов тумани Сўфи Оллоёр маҳалласида яшовчи, Р.Саломат Термиз шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида таниши Узун тумани Янгиҳаёт маҳалласида яшовчи, Н.Нуриддин 2 миллион сўм талаб қилаётганини, акс ҳолда фотосуратларини акасига юбориш билан таҳдид қилаётганини билдирган.

2021 йил 4 ноябрь куни соат 14:00 ларда, вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ва шаҳар ИИБ ходимлари томонидан Р.Саломатнинг аризасига асосан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида Н.Нуриддин Термиз шаҳрининг А.Авлоний маҳалласи ҳудудида, Р.Саломатдан 2 миллион сўм пулни олган вақтида ушланган.

Қайд этилишича, жорий йил 4 ноябрь куни Н.Нуриддинга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид