Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга 10 ойда 300 млн литр бензин импорт қилинди
10 ойда 300 млн литр автомобил бензини импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Фото: Global Look Press
Қўмита хабарига кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга қиймати 110,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган 300 млн литрдан зиёд автомобил бензини импорт қилинган.
Автомобил бензини импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 128 млн литрга ошган.
Ўзбекистон автомобил бензинини импорт қилган асосий давлатлар қуйидагича:
- Россия – 142,3 млн литр;
- Туркманистон – 136 млн литр;
- Қозоғистон – 16 млн литр;
- Ироқ – 3,6 млн литр;
- Эрон – 1,8 млн литр.
Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида 902,7 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган.
Аввалроқ, иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистонда бензин нархи барқарорлашиши учун импортга қўйилган тўсиқларни олиб ташлаш кераклигини айтганди.
У Kun.uz'га берган интервьюсида тўсиқлар сақланиб қолаётганини “бу ерда кимларнингдир манфаати бўлиши мумкин”лиги билан изоҳлади.
Мавзуга оид
11:32 / 24.03.2026
Ўзбекистон экспорти 35 йилда қарийб 19 баробарга ошди
13:44 / 23.03.2026
2 ойда Ўзбекистонга келган туристлар сони қарийб 1,8 млнга етди
08:22 / 23.03.2026
2000 йилдан бери темирйўлда йўловчи ташиш қандай ўзгарди?
15:21 / 21.03.2026