Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия мухолифати муддатидан аввал сайловлар ўтказилишига эришмоқчи
Муддатидан аввал президент ва парламент сайловлари ўтказиш чақириғи ўтган ҳафтада, Туркия лираси қиймати кескин туша бошлаганида янграганди.
Туркиядаги асосий мухолиф халқ-республика партияси етакчиси Камол Қиличдорўғли мамлакатдаги иқтисодий ёмонлашиши фонида муддатидан аввал президент ва парламент сайловлари ўтказилишига эришмоқчи. У бу ҳақда парламентдаги чиқишида айтди.
“Муддатидан аввал сайловлар ўтказиш талаби – бутун миллат талаби”, — дея Қиличдорўғлининг сўзларидан иқтибос келтирган NTV телеканали.
У илгари фикрларни эшитиш ва молия соҳасидаги вазиятни тўғрилаш борасида тўғри қарорлар қабул қилиш учун иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича кенгаш ташкил этиш ташаббуси билан чиққанини эслатиб ўтди. Қиличдорўғлининг айтишича, бу таклиф президент Эрдўған томонидан эътиборсиз қолдирилган.
Муддатидан аввал президент ва парламент сайловлари ўтказиш чақириғи ўтган ҳафтада, Туркия лираси қиймати кескин туша бошлаганида янграганди.
Аммо Ражаб Тоййиб Эрдўған муддатидан аввал овоз бериш бўлмаслигини, сайловлар режалаштирилганидек 2023 йилда бўлиб ўтишини айтди.
Йил бошидан буён Туркия валютаси 70 фоизга қадрсизланди. Январда бир доллар 7,3 лира атрофида бўлган бўлса, 23 ноябрь куни 13,15 лирани ташкил этди.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
10:45 / 13.06.2026