Ўзбекистонда салкам 890 минг долларлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
Жорий йилнинг ўтган даврида 107 мингта аҳоли хонадонининг 1 ойлик истеъмолига тенг электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан тадбиркорлик субъектлари томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари юзасидан доимий равишда текширувлар ўтказиб борилмоқда.
Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг ўтган даврида айрим “тадбиркорлик субъектлари” томонидан 9 млрд 504 млн сўм (882,185 минг доллар) миқдорида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Ушбу ҳажмдаги электр энергияси 107 минг аҳоли истеъмолчининг 1 ойлик истеъмолини ташкил қилади.
Ўтказилган текшириш ҳужжатлари қонун доирасида чора кўрилиши учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига юборилган.
Маълум қилинишича, “Ўзэнергоинспекция” томонидан кўрсатиб ўтилган назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
23:13 / 08.10.2024
Энергетика вазирлиги қуёш панеллари бўйича мурожаатларни қабул қиладиган телефон рақамлари сонини оширди
20:45 / 07.10.2024
Газлашмаган ҳовлилар учун ҳам электр энергиясига 50 фоизлик чегирма берилиши мумкин
20:03 / 06.10.2024
“Чиқиндидан 6 ойлик қарздорлиги мавжуд бўлган абонентларга СМС-хабарнома юборилди” – Экология вазирлиги
11:25 / 06.10.2024