Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг янги бошлиғи ходимларни огоҳлантирмасдан ёппасига ишдан бўшатаётгани айтилди
Ижтимоий тармоқларда «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари» АЖга янги раҳбар этиб тайинланган Ғ.Маматқулов ходимларни оммавий тарзда ҳеч бир огоҳлантиришларсиз ишдан бўшатиб юбораётгани айтилган хабарлар тарқалди. Хабар юзасидан Меҳнат вазирлиги муносабат билдирди.
Муносабатда маълум қилинишича, «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари» АЖда содир бўлаётган ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси ўрганиш ишлари олиб борган.
Ўрганиш давомида, «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан Меҳнат кодексининг 100-, 102-, 108-моддалари талабларига риоя қилмагани аниқланган.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда айтиб ўтилган фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига даъво аризаси киритилган.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда суд даъво аризалари кўриб чиқмоқда. Ўрганиш якунлари бўйича қўшимча ахборот тақдим қилинади.
Мавзуга оид
17:00 / 25.06.2026
Меҳнат инспекцияси Адиз Бобоевга огоҳлантириш юборди
08:45 / 16.06.2026
Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 кг наркотик модда мусодара қилинди
20:21 / 13.06.2026
"Ҳудудий электр тармоқлари" эски турдаги ҳисоблагичлар ўрнига янгисини бепул ўрнатиб беради
08:33 / 18.05.2026