Ижтимоий тармоқлар блокланишига оид қонун тезроқ ишлашини талаб қилган депутат президентнинг АКТга доир ташаббусларини мақтади
Қонунчилик палатаси депутати Илҳом Абдуллаев Ўзбекистон президентининг “ахборот соҳасидаги ташаббуслари ҳамда замонавий ахборот технологиялари имкониятларидан унумли фойдаланиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари барча соҳалардаги демократик ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаб бераётгани” ҳақида мақола эълон қилди.

Қонунчилик палатаси депутати Илҳом Абдуллаев / Фото: Kun.uz
Парламент қуйи палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси ўз мақоласида Шавкат Мирзиёевнинг ахборот-технологиялари ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ташаббуслари миллий, минтақавий ва глобал IT тараққиётининг муҳим ҳаракатлантирувчи кучига айланганини айтади.
“Мазкур ташаббусларнинг долзарблиги ва истиқболли экани нуфузли халқаро ташкилотлар фаолияти кун тартибининг ажралмас қисми сифатида ўрин олиши, халқаро ҳамжамият томонидан ўзаро мувофиқ ва келишилган қарорларни ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш учун асос яратишга хизмат қилмоқда”, – дея ёзади Илҳом Абдуллаев.
Депутат, ўз мақоласида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммити Ўзбекистон президенти томонидан илгари сурилган рақамли иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга доир, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида инновациялар трансфери учун экспертлар ва IT мутахассисларига доимий ахборот майдонини яратиш бўйича ташаббусларини келтириб ўтган.
Илҳом Абдуллаев Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузасида ахборот олиш эркинлигига доир билдирган фикрларидан ҳам иқтибос келтирган:
“Мамлакатимизда демократик янгиланиш жараёнларини янада чуқурлаштириш учун сўз ва матбуот эркинлигини, фуқароларнинг ахборот олиш ва уни тарқатиш, ўз фикр ва қарашларини эркин билдириш ҳуқуқини таъминлаш борасида муҳим чора-тадбирлар ҳаётга жорий этилмоқда. Биз бу йўлни давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири деб биламиз ва уни изчил давом эттирамиз”, – деган эди Шавкат Мирзиёев.
Илҳом Абдуллаев, ШҲТнинг ахборот хавфсизлиги соҳасидаги экспертлар форумини таъсис этиш ташаббуси ҳамда Ўзбекистон ва Россия ўртасида имзоланган Халқаро ахборот хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Қўшма баёнот ҳақида ҳам фикр билдирган.
“Давлатимиз раҳбарининг Россияга ташрифи чоғида имзоланган мазкур ҳужжат стандарт келишувлар доирасидан анча кенг бўлиб, Ўзбекистон ва Россия раҳбарларининг ахборот тараққиёти истиқболларига нисбатан кенг кўламли дастурий қарашларини қамраб олган.
Ҳужжатда икки давлат раҳбарлари замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан халқаро майдонда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга зид бўлган мақсадларда фойдаланиш имконияти кенгайиб бораётганидан ташвишда экани баён этилган. Ўз навбатида, Ўзбекистон ва Россия Президентлари ахборот-коммуникация технологияларидан бузғунчилик мақсадларида ва ғайриқонуний фойдаланилиши оқибатида юзага келиши мумкин бўлган давлатлараро тўқнашувларнинг олдини олиш ва уларни тинч йўл билан ҳал этиш зарурлигини билдирдилар”, – дейди Илҳом Абдуллаев.
Маълумот учун, Ўзбекистонда бир қанча интернет платформалари чекланиб туришига сабаб бўлаётган “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимча 27-1-модда Давлат персоналлаштириш маркази лойиҳаси асосида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Илҳом Абдуллаев бошчилигидаги депутатлар томонидан тайёрланган ва қабул қилинган.

Шунингдек, жорий йилнинг 12 май куни қуйи палатанинг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси ўтказган йиғилишда Илҳом Абдуллаев бошчилигидаги депутатлар мазкур баҳсли қонун тезроқ амалда ишлашини ҳукумат вакилларидан талаб қилишган эди.
Тавсия этамиз
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50
Фуқароларга ёшга доир пенсияни тайинлаш тартиби енгиллаштириляпти
Ўзбекистон | 11:37
Тошкентда автобуслар кондиционери қачон ёқилади?
Ўзбекистон | 20:40 / 29.04.2025
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўл туннели қурилиши бошланди
Жаҳон | 17:12 / 29.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Олий суд таркибига ўзгартириш киритилди
Ўзбекистон | 16:21
-
Хонанда Дилфуза Исмоиловани чув туширган аёл озодликдан маҳрум қилинди
Ўзбекистон | 16:06
-
Россия Бош прокуратураси ўзбекистонлик мигрантларнинг ҳуқуқларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш мажбуриятини олди
Ўзбекистон | 16:03
-
Байрам кайфиятидаги «Барса» муаммоли «Интер»га қарши. ЕЧЛ ярифинал ўйини анонси
Спорт | 15:45
Мавзуга оид

14:00 / 08.09.2024
ICT WEEK UZBEKISTAN 2024 ҳафталиги доирасида Ўзбекистон-Латвия рақамли ҳамкорлик форуми бўлиб ўтади

13:30 / 02.01.2024
Ўзбекистон IT соҳасининг бозор ҳажми миллиард долларга яқинлашмоқда

10:10 / 05.06.2023
АКТни жорий этишга масъул давлат хизматчилари ҳар 3 йилда мажбурий малака оширади

10:52 / 13.01.2023