Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТБ Тошкент вилояти сув таъминотини яхшилаш учун 161 млн доллар ажратади
Осиё тараққиёт банки Тошкент вилоятида оқова сувларнинг интеграциялашган бошқарув тизимини ривожлантиришга кўмаклашиш учун 161 миллион доллар миқдорида кредит ажратишни маъқуллади, деб хабар берилди ОТБ сайтида.
Лойиҳа доирасида Оҳангарон, Олмалиқ, Ангрен, Бекобод, Чирчиқ, Янгийўл ва Чиноздаги марказлашган оқова сув тизимлари модернизация қилинади. Лойиҳа тозалаш иншоотлари ва канализация тармоқларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш, 800 мингдан ортиқ аҳоли учун сув ҳисоблагичларини ўрнатиш ишлари қўллаб-қувватланади.
Шунингдек, Чиноз, Янгийўл ва Зангиота туманларидаги 70 та аҳоли пунктларида 136 минг аҳолига септиклар ўрнатилиб, марказлаштирилмаган канализация тизимидан фойдаланиши таъминланади.
«Ушбу лойиҳа сув ва канализация бошқаруви учун сунъий интеллект, масофавий датчиклар каби рақамли технологияларни ўз ичига олган ақлли ечимларни намойиш этади», деди ОТБнинг шаҳарсозлик бўйича катта мутахассиси Чон Хо Ким.
Бундан ташқари, ОТБ институционал ислоҳотларни амалга ошириш учун 800 минг АҚШ доллари миқдорида техник ёрдам гранти ажратади.
Мавзуга оид
11:50 / 08.06.2026
Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
09:15 / 08.06.2026
Барча ҳокимлар Тошкент вилояти тажрибасини ўрганмоқда
08:27 / 22.05.2026
Бекободда “бангихона” ташкил қилган жиноятчилар фош этилди
08:20 / 20.05.2026