Жаҳон | 19:35 / 26.11.2021
4490
1 дақиқада ўқилади

Россия банки “Ўзагроэкспортбанк”ни сотиб олиши мумкин

“Ўзагроэкспортбанк”нинг асосий фаолияти агросаноат соҳасидаги ишлаб чиқарувчилар ва экспортчиларни қўллаб-қувватлаш ҳисобланади.

Фото: РИА Новости

Россиянинг хусусий банклар орасида катталиги жиҳатидан учинчи ўринда турувчи “Совкомбанк” банки Ўзбекистон Давлат активларини бошқариш агентлигидан “Ўзагроэкспортбанк”ни тўлиқ сотиб олиши мумкин, деб ёзмоқда “Ведомости”.

“Совкомбанк” бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари ва ҳаммуассиси Сергей Хотимский бу маълумотни тасдиқлади.

“Ҳозирда томонлар келишув шартларини келишмоқда. Гап бир неча миллион доллар устида бормоқда”, — деди у “Интерфакс”га.

“Ўзагроэкспортбанк”ни сотиб олганидан сўнг “Совкомбанк” уни 10 млн долларгача капитализациялаштирмоқчи.

Хотимскийнинг сўзларига кўра, “Совкомбанк”нинг Ўзбекистон учун лимити 1 млрд доллар этиб белгиланган. Бу лимитни ошириш режаси йўқ, деди у.

“Ўзагроэкспортбанк” 2017 йилда ташкил этилган. Банкнинг асосий фаолияти агросаноат соҳасидаги ишлаб чиқарувчилар ва экспортчиларни қўллаб-қувватлаш ҳисобланади.

Мавзуга оид