Жамият | 14:37 / 31.10.2022
13040
2 дақиқада ўқилади

«Ўзагроэкспортбанк»нинг сотиб олинишига Фаттоҳ Шодиевнинг дахли йўқлиги маълум қилинди

Фото: Яндекс хариталар

20 октябр куни «Ўзагроэкспортбанк»даги 100 фоиз давлат улуши очиқ тендерсиз хусусий компанияга ўтказилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Унда банк Шодиевлар оиласига алоқадор одам қўлига ўтаётгани ҳақида айтилганди.

Халқаро Шодиев жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан маълум қилишларича, мақолада Фаттоҳ Шодиев мақоми нотўғри тилга олинган. 

«Фаттоҳ Қаюмович Шодиевнинг SFI Management Group ва ОКМК, Қобул Шодиевга алоқадор компаниялар, НКМК, IFG ва Олимжон Шодиевга тегишли Support Level компаниялари фаолиятига бевосита ёки билвосита алоқаси йўқ. Фаттоҳ Шодиев акцияларнинг эгаси эмас ва ушбу активларни бошқаришда иштирок этмайди», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Фаттоҳ Шодиев ва унга қарашли ташкилотларнинг «Ўзагроэкспортбанк»ни сотиб олишга алоқаси йўқ.

«Фаттоҳ Шодиев Ўзбекистон ҳудудида, расмий равишда Халқаро Шодиев жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси орқали хайрия фаолиятини олиб боради», — дея қўшимча қилинган хабарда.

Мавзуга оид