Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Smartavia Санкт-Петербургдан Бухоро ва Наманганга мунтазам қатновларни йўлга қўяди
Smartavia авиакомпанияси (2019 йилгача – Nordavia) Петербургдан Бухоро ва Наманганга мунтазам рейсларни йўлга қўймоқда, деб хабар берди «Шимолий пойтахт ҳаво дарвозалари» Пулково аэропорти бошқарув компанияси матбуот хизмати.
«23 ноябрь куни Пулково халқаро аэропортида Smatavia авиакомпаниясининг Бухорога биринчи мунтазам қатнови амалга оширилди. Аввалроқ авиаташувчи Ўзбекистонга парвозларни фақат чартер дастури доирасида амалга оширган. 1 декабрдан Smartavia Санкт-Петербургдан Наманганга янги мунтазам рейсларни йўлга қўяди», дейилади матбуот хизмати хабарида.
Пулководан Бухорога авиакомпания ҳар ҳафта сешанба кунлари парвозларни амалга оширади. Наманганга лайнерлар ҳар чоршанба куни соат 22:10 да учади.
1 апрелдан Россия ва Ўзбекистон ўртасида мунтазам авиақатновлар тикланди. Uzbekistan Airways миллий авиаташувчиси ва «Аэрофлот»нинг ҳафтада тўрт марталик мунтазам рейслари билан бир қаторда, икки давлат ўртасида чартер рейслари ҳам амалга оширила бошланди.
Аввалроқ, Ўзбекистонда янги авиакомпания ташкил этилаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:05 / 07.06.2026
Украина яна Петербургга ҳужум қилди
08:52 / 02.04.2026
Ўзбекистонлик аёл ва унинг уч фарзанди Россиядан олиб келинди
08:25 / 27.02.2026
Хайрулла Ибодуллаевга «Жасорат» медали тантанали топширилди
13:41 / 25.02.2026