Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда иш! Бу юқори даромад, тараққий этган давлатда яшаш ва саёҳат демакдир!
Сиз Японияда ишлашни истайсизми?
Японияда ишлашни истаган фуқаролар ишга кетиш учун тайёрлов курсларига Давлат Бандликка кўмаклашиш жамғармаси орқали БЕПУЛ ўқиш учун рўйхатга олиш давом этмоқда.
Аввало, япон тилини бошланғич даражада ўрганиш талаб этилади. Сизда эса, бу тилни бепул ўрганиш имконияти ҳам бор. Бунинг учун Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги Бандлик бошқармалари ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги филиалларидан Япон тили ва касбий малака марказида ўқиш йўлланмасини олишингиз кифоя.
Йўлланма қандай олинади?
1. Фуқаро ўзи яшаб турган туман бандлик бўлимига мурожаат қилади ёки labormigration.uz порталида ишсиз ёки иш қидирувчи сифатида рўйхатдан ўтади.
2. Унга Nippon Educational Academy касбий малака ошириш ва япон тили курсларига (қарияларни парваришлаш ва қишлоқ ҳўжалиги йўналиши) #йўлланма ва 3 томонлама шартнома берилади.
Эслатма: Шартнома аҳоли бандликка кўмаклашиш марказлари, Бандлик бошқармаси ёки туман бўлими томонидан имзоланган бўлиши шарт.
3. Фуқаро имзоланган шартнома ва Йўлланма билан марказга келади ҳамда ўқишга қабул қилинганлиги ҳақида буйруқ чиқарилади.
4. Ишсиз ёки иш излаётган фуқаро ўқишни бошлашдан аввал ўзи билан қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
- Паспорт нусхаси
- Йўлланма
- Шартнома (имзоланган)
- Дарслик учун 265 000 сўм банк тўлов варақаси.
- Расм 4/5
- Папка
Шу билан бирга, ўз ҳисобидан Япон тилини ўрганмоқчи бўлган фуқаролар учун чегирма мавжуд. 1 семестр учун 2 500 000 сўм. Ўқиш 2 семестрдан иборат бўлиб умумий 6 ойни ташкил этади.
Йўлланма ва шартнома олиш жараёнида муаммо юзага келса +998955120808 рақамига қўнғироқ қилинг.
Дўстларингизга ҳам улашинг: @japanskillcenter
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026