Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО бош котиби Россия Украина билан чегарага минглаб аскарларини жойлаштирганини айтди
Столтенбергнинг сўзларига кўра, НАТО келгусида ҳам Украинага «тажовузга қарши туриши учун сиёсий ва амалий кўмак беришга тайёр».
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Украина чегарасига Россия қўшинларининг жойлаштирилиши «шунчаки пўписа» эмаслигини айтди, деб ёзади Welt нашри.
«Бу йил иккинчи марта Россия Украина билан чегарага минглаб қўшинларини олиб келганини кузатяпмиз. Россиянинг мақсадини билмайман. Аммо Россия аввал ҳам ўз қўшниларига нисбатан куч ишлатганини кўрганмиз. Шу боис бу шунчаки пўписа деб ўйламаслик керак», — деди у.
Столтенбергнинг сўзларига кўра, НАТО келгусида ҳам Украинага «тажовузга қарши туриши учун сиёсий ва амалий кўмак беришга тайёр».
«Мен Россияни кескинликни пасайтиришга чақираман. Шу билан бирга, биз Россия билан мулоқот учун очиқмиз», — деди НАТО бош котиби.
Аввалроқ АҚШ иттифоқчилар билан рус қўшинларининг Украина чегарасида тўпланиши масаласини муҳокама қилганди.
Мавзуга оид
10:50
Киев яна ракета ҳужумига учради
23:00 / 13.07.2026
«Қўлимга қурол олгандан кўра, ўрмонда ўлишга тайёр эдим» - 14 кунлик хавфли йўл
21:57 / 13.07.2026
Украина ва Европа давлатлари ракетага қарши мудофаа коалициясини тузди
20:44 / 13.07.2026