Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Доҳада Европа Иттифоқи ва “Толибон” вакиллари музокаралар ўтказди
Қатар пойтахти Доҳада Европа Иттифоқи ва “Толибон” ҳаракати вакиллари учрашуви бўлиб ўтди. Музокаралар давомида томонлар Афғонистондаги гуманитар вазият қиш яқинлашаётгани сабабли янада ёмонлашиши мумкинлигидан жиддий хавотир билдиришган.
ЕИ делегацияси Иттифоқ инсонпарварлик тамойилларига мувофиқ муҳтож афғонларга ёрдам кўрсатишни давом эттиришини айтган.
Ўз навбатида “Толибон” вакиллари ҳуқуқ устуворлиги ва адолатли бошқарувга амал қилишларини таъкидлаб ўтишган. ЕИ Афғонистоннинг муваққат ҳукуматини афғон жамиятининг барча вакилларини қамраб олувчи инклюзив ҳукуматни шакллантириш бўйича “тезкор ва аниқ чоралар” кўришга чақирган.
Толиблар Кобул Афғонистон ҳудуди террорчилик хавфини билдирувчи шахслар ёки гуруҳларни жойлаштириш учун қўлланишига йўл қўймаслигини яна бир бор тасдиқлашган.
“Ушбу мулоқот ЕИ томонидан Афғонистоннинг муваққат ҳукумати тан олинишини англатмайди, бироқ у ЕИ ва афғон халқи манфаати йўлидаги ҳамкорликнинг бир қисми ҳисобланади”, деб таъкидлаб ўтишган ЕИ вакиллари.
Мавзуга оид
10:40 / 18.06.2026
ЕИ ва Кремл ўртасида норасмий алоқалар бўлгани хабар қилинди
09:45 / 18.06.2026
Европа Иттифоқи ноқонуний мигрантларга қарши чораларни кучайтирмоқда
11:05 / 16.06.2026
Каллас: ғарб санкциялари Россияга 1,3 трлн еврога тушди
23:16 / 12.06.2026