Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати кўтарилади
Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуёшли ва очиқ кун бўлиши кутилмоқда, тушдан сўнг ҳаво 12-17 даража илиққача кўтарилади, кечалари ҳаво ҳарорати 3-6 даража илиқни ташкил этади.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, 1-2 декабрда жанубий ҳудудлардан илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, ҳарорат кечалари 6-9 даража илиққача, кундуз кунлари 17-22 даража илиққача кўтарилади, бу декабрь ойи боши учун бўлган меъёрдан 8-11 даражага юқоридир.
Фақат 2 декабрда шимолий ҳудудларга бироз нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, бунинг ҳисобига Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
3 декабрда ҳаво массаларининг кириб келиши республиканинг қолган ҳудудларига тарқалади. Айрим ҳудудларда (шимол ва Фарғона вилоятидан ташқари) бироз ёмғир ёғиши мумкин. 3 декабрда ҳарорат фони нисбатан пасаяди, лекин ҳали ҳам меъёрдан юқори бўлади. Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 13-18 даража илиқни ташкил этади.