Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон қишда Япония ва Янги Зеландияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади
Ўзбекистон миллий жамоаси 2022 йил январь-февраль ойларида сафарда Япония ва Янги Зеландияга қарши ўртоқлик баҳсларида майдонга тушади.
Ўзбекистон миллий жамоасининг қишки йиғинлар доирасидаги навбатдаги рақиби номи маълум бўлди.
ЎФА матбуот хизмати хабарига кўра, Японияга қарши биринчи беллашув 21 январь куни Токиодаги «Саитама» стадионида бўлиб ўтади.
ОФК календарига мувофиқ, февраль ойидаги миллий жамоалар учун белгиланган ФИФA кунларида Ўзбекистон миллий жамоаси Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказишни режалаштирган. Ушбу йиғин давомида Сречко Катанец мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий жамоаси Янги Зеландия миллий жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Мазкур баҳс 2022 йилнинг 1 февраль куни бўлиб ўтади.
- Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси Сречко Катанец қўл остида бунгача 4та ўртоқлик учрашувида Швеция (1:2), Малайзия (5:1), Иордания (0:3) ва Грузияга (0:1) қарши сафарда ўйин ўтказган ва 3 мағлубият ва 1 ғалаба қайд этганди. Миллий жамоанинг кейинги ўйинлари ҳам Тошкент эмас, Токио ва Дубайда ўтказилади.
- Маълумот учун, Япония ЖЧ-2022 саралаши сўнгги босқичида гуруҳда 12 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам Саудия Арабистонидан 4 очкога ортда қолмоқда.
Мавзуга оид
19:24 / 09.06.2026
Ўзбекистон ва Сенегал вакиллари АҚШда қаттиқ текширувдан ўтказилди
02:23 / 09.06.2026
Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, Нидерландияга мағлуб бўлди
19:11 / 08.06.2026
Ўзбекистон ва Нидерландия миллий жамоалари бир кунда иккита ўйин ўтказади
20:36 / 06.06.2026