Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиянинг бир нечта вилоятига кучли бўрон ёпирилди
Туркиянинг Мармар денгизи бўйи ҳудудларига кучли бўрон ёпирилди. Daily Sabah нашрининг ёзишича, табиий офат оқибатида бир аёл ва бола ҳалок бўлган.
Шунингдек, 10га яқин одам жароҳат олган. Ижтимоий тармоқларда Истанбулнинг Чаталжа туманидаги соатли минора қулаши, турли ҳудудларда уйлар томлари шамол билан қўпориб юборилиши видеоси тарқалди.
Туркия метеорологик хизмати Мармар денгизи бўйидаги бир нечта вилоят учун бўрон огоҳлантиришини берган. Таъкидланишича, шамол кучи 80 км/соатгача етган.
Кўплаб вилоятларда шамол уйлар томларини ва турли конструкцияларни учириб юборган.
Бундан ташқари, Босфор кўрфази орқали кемалар қатнови тўхтатилган. Шунингдек, Turkish Airlines авиакомпаниясининг бир нечта самолёти шамол туфайли Истанбул аэропортига қўна олмаган, улар Анқара ва Измирга йўлланган.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026