Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 мартдан бошлаб хўжалик жамиятлари оммавий ва оммавий бўлмаган жамиятларга таснифланади
Президентнинг “Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Фуқароларнинг хўжалик жамиятлари ҳақида аниқ ва тўлақонли маълумотларни олиш, акцияларни харид қилишда қулайликлар яратиш учун Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2022 йилнинг 1 мартидан бошлаб хўжалик жамиятларини оммавий ва оммавий бўлмаган жамиятларга таснифлаш ҳақидаги таклифларига розилик берилади.
Белгиланишича:
- акциялари ва бошқа қимматли қоғозлари оммавий жойлаштириладиган (очиқ обуна йўли билан) ёки қимматли қоғозлар тўғрисидаги қонунларда белгиланган шартлар асосида оммавий муомалада бўладиган акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият оммавий жамият;
- оммавий жамият белгиларига эга бўлмаган акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият оммавий бўлмаган жамият ҳисобланади.
2023 йил 31 декабрга қадар хўжалик жамиятлари ўз уставларига оммавий жамият ҳисобланиши тўғрисида ўзгартириш киритиш орқали қайта рўйхатдан ўтказишда давлат божи тўлашдан озод этилади.
2024 йил 1 январга қадар ўз уставига тегишли ўзгартиришларни киритмаган хўжалик жамиятлари автоматик равишда оммавий бўлмаган жамият деб ҳисобланади.
Мавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
11:59 / 17.12.2025