Ўзбекистон | 07:58 / 30.11.2021
4326
2 дақиқада ўқилади

МЧЖ ижроия органи ваколатларини юридик шахсга бериш бўйича тақиқ бекор қилинади

Фото: Dreamstime

Президентнинг “Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Адлия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2022 йил 1 мартдан бошлаб қуйидаги таклифларига розилик берилади:

а) хўжалик жамиятларининг ягона таъсис ҳужжати сифатида унинг муассислари томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган уставини эътироф этиш орқали уларнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича талаб;

хўжалик жамиятларида тафтиш комиссиясининг (тафтишчининг) бўлиши бўйича мажбурий талаб;

активларининг баланс қиймати 1 млрд сўмдан кўп бўлган корхоналарда, шунингдек активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг каррасидан кўпроқ бўлган акциядорлик жамиятларида ички аудит хизматларини ташкил этиш бўйича мажбурий талаб;

масъулияти чекланган жамият ижроия органи ваколатларини юридик шахсга (ишончли бошқарувчига) бериш бўйича тақиқ;

юридик шахс ҳисобланган хўжалик жамияти иштирокчилари ўз вакиллари орқали умумий йиғилишда иштирок этиш учун ушбу вакилга бериладиган ишончномани нотариал тартибда тасдиқлаш талаби бекор қилиниши;

б) тижорат ташкилотининг устав фондига (устав капиталига) пулдан ўзга воситалар билан ҳиссалар қўшилаётганда ҳиссанинг қиймати қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан кўпни ташкил этса, ҳақ сифатида киритилаётган ушбу мол-мулкнинг пулда ифодаланган баҳоси баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланишига.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид