Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий вилоятида олтин конлари бўлган иккита ҳудуд аукционга қўйилди
Фото: E-auksion
Давлат геология қўмитаси олтин конлари бўлган иккита янги майдонни онлайн-аукционга қўйди. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.
Улардан бири — Булуткон бўлиб, Навоий вилояти Учқудуқ туманида жойлашган. Олтин қазиб олиш лицензиясининг бошланғич нархи 189,3 миллион сўмни ташкил этади.
Аукцион 28 декабрь куни бўлиб ўтади, аризалар 26 декабрга қадар қабул қилинади. Аукцион ғолиблари 3 йил муддатга омонатдан фойдаланиш ҳуқуқи ва тегишли лицензияга эга бўлади.
Иккинчи ҳудуд Навоий вилоятининг Томди туманидаги 1451 гектар майдонда жойлашган Кинир бўлиб, геологик рухсатноманинг бошланғич нархи — 223 миллион сўм. Тендер савдолари 23 декабрга белгиланган, аризалар 21 декабрга қадар қабул қилинади.
Аукционда иштирок этиш учун электрон аукционга ариза топшириш ва участканинг баҳоланган қийматининг 5 фоизи миқдорида гаров тўлаш талаб этилади.
Мавзуга оид
10:34 / 04.03.2026
Навоийда ЙТҲ оқибатида 4 киши вафот этди
09:20 / 03.03.2026
819 млн сўмлик олтинни чегарадан яширинча олиб ўтишга уринганлар ушланди
14:16 / 25.02.2026
Ўзбекистон Афғонистонда темир ва мис конларини қидиришни бошлади
17:50 / 23.02.2026