Президент “Янги Ўзбекистон” массивлари лойиҳаси билан танишди
Келгусида 1 миллиондан ортиқ аҳоли “Янги Ўзбекистон” массивларида яшаши, улар “барча қулайлик ва ижтимоий инфратузилмага эга” бўлиши маълум қилинди. 2022 йилда 22та янги массив қурилиши кўзда тутилган.
Президент Шавкат Мирзиёев 30 ноябрь куни “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилишига оид лойиҳа тақдимоти билан танишди.
Расмий релизга кўра, янги массивлар келгусида 1 миллиондан ортиқ аҳоли учун барча қулайлик ва ижтимоий инфратузилмага эга бўлиши кўзда тутилмоқда. 2022 йилда 22 та янги массив қурилиши режа қилинган.
Айни пайтда янги массивлар учун шаҳар ёки туман марказига яқин, инфратузилмага эга жойлар танланиб, дастлабки лойиҳалар шакллантирилган.
Таъкидланишича, қурувчи ташкилотларга енгиллик бериш мақсадида фақатгина кўп қаватли уй-жой майдонининг ўзи аукцион орқали сотилади. Туташ майдонлар эса, қурилиш битганидан кейин, уй-жой мулкдорларига умумий фойдаланишга берилади. Тадбиркорлик учун ер участкалари электрон онлайн аукцион орқали ажратилади.
Давлат раҳбари мазкур янги мавзеларда кўплаб мактаб, боғча ва тиббиёт муассасалари қуриш бўйича кўрсатмалар берди. Кичик саноат зонаси, тадбиркорлик объектлари ташкил этиш орқали камида 50 мингта иш ўрни яратиш мумкинлиги таъкидланди.
Ҳудуд раҳбарлари қурилишни ташкил этиш режалари юзасидан ахборот берди.
Эслатиб ўтамиз, “Янги Ўзбекистон” массивлари қуриш дастури 2 ноябрдаги видеоселекторда муҳокама қилинган эди. Шавкат Мирзиёев 6 ноябр куни Ўзбекистон президенти лавозимига киришиш маросимидаги нутқида ҳам бу ҳақда айтган эди.
Мавзуга оид
14:30 / 26.04.2023
Шавкат Мирзиёев Италия мудофаа вазирини қабул қилди
21:26 / 25.04.2023
Шавкат Мирзиёев Чехия ҳукумати делегациясини қабул қилди
19:04 / 25.04.2023
Шавкат Мирзиёев Россия саноат ва савдо вазирини қабул қилди
07:32 / 25.04.2023