Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Профилактика инспекторлари зиммасига юклатилган вазифалар мақбуллаштирилади
Президент “Ўзбекистон жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Маҳаллада жамоат хавфсизлигини самарали таъминлаш мақсадида ички ишлар органлари профилактика инспекторлари зиммасига юклатилган вазифалар мақбуллаштирилади ва уларнинг ягона рўйхати тасдиқланди.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:
- профилактика инспекторларини уларнинг вазифа ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга жалб қилиш ҳамда фаолиятига асоссиз аралашиш тақиқланади;
- 2024 йил 1 сентябрдан эътиборан Тошкент шаҳар ички ишлар органлари, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб қолган ҳудудий ички ишлар органлари профилактика катта инспектори лавозимларига фақат олий юридик маълумотга эга бўлган ходимлар тайинланади;
- профилактика инспекторлари учун Ички ишлар вазирлиги Академияси сиртқи таълимига қабул қилинадиган ходимлар умумий сонининг камида йигирма беш фоизи миқдорида қабул квотаси ажратилади;
- 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, фаолиятида юқори натижаларга эришган Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар органларидан иккитадан, қолган ҳудудий ички ишлар органларидан биттадан профилактика инспектори Департамент бошлиғи тақдимномасига асосан Ички ишлар вазирлиги Академиясининг сиртқи таълимига имтиҳонларсиз қабул қилинади ҳамда бепул ўқитилади.
Ички ишлар вазирлиги (Б.Абдуллаев, А.Икромов) икки ой муддатда профилактика инспекторларининг ҳудудда, хусусан шаҳар ва қишлоқ шароитида фаолият олиб бориши бўйича аниқ механизмларни назарда тутувчи моделларни амалиётга жорий этиш чораларини кўради ва улар бўйича ўқитиш тизимини йўлга қўяди.
Мавзуга оид
23:16 / 03.03.2026
Умрбод қамоқ жазоси педофилия жиноятига такроран қўл урган шахсларга тааллуқли бўлади
08:38 / 25.12.2025
Ижтимоий хавфли аҳволдаги болалар белгиланган таълим муассасасига имтиҳонсиз қабул қилинади
08:53 / 24.12.2025
Паспорт назоратида божхонага хабардор қилиш тартиби жорий этилади
08:48 / 24.12.2025