Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден Трампнинг мигрантлар тўғрисидаги қонунини қайта тиклайди
«Мексикада қолинг» дастури Байден ҳокимиятга келганидан сўнг бекор қилинганди. Унда АҚШдан бошпана сўраганлар Мексикада ушбу сўров бўйича суд қарори чиққунига қадар кутишлари кўзда тутилган.
Фото: Paul Ratje/AFP/Getty Images
АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти собиқ давлат раҳбари Доналд Трампнинг «Мексикада қолинг» деб норасмий ном олган иммиграцион дастури амал қилишини тиклайди. Бу ҳақда NBC News хабар берди.
Телеканал маълумотига кўра, келаси ҳафтада АҚШ ва Мексика ҳукумати ўртасида келишув имзоланганидан сўнг мигрантларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги протокол яна ишга тушади.
«Мексикада қолинг» дастури Байден ҳокимиятга келганидан сўнг бекор қилинганди. Унда АҚШдан бошпана сўраганлар Мексикада ушбу сўров бўйича суд қарори чиққунига қадар кутишлари кўзда тутилган.
Турли ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларининг фикрича, бу мигрантлар ҳаётига хавф туғдирган.
Мазкур дастурнинг қайта тикланиши мамлакат олий суди Байден маъмурияти дастурни бекор қилиши ноқонунийлигини билдирган Техас штати федерал судьясининг тарафини олгани билан боғлиқ. Оқ уй суд қарорига қаршилик кўрсатишга уринди, аммо якунда ютқазди.
Мавзуга оид
11:22
Зеленский: АҚШ ва Россия урушни тўхтатиш учун бир хил талаб қўймоқда
20:59 / 21.02.2026
Трамп АҚШ Олий судида ютқазди. Энди унинг агрессив божлари бекор қилинадими?
20:42 / 21.02.2026
АҚШ ҳарбий самолётлари Европа ва Арабистондаги базалар орасида мунтазам қатнамоқда – ОАВ
13:10 / 21.02.2026