Сурхондарёда чегарани бузиб Афғонистонга ўтишга уринган Франция фуқароси ушланди
Сурхондарё вилояти Термиз туманида давлат чегарасини бузиб Афғонистонга ўтишга уринган Франция фуқароси ушланган. Унинг сумкасидан психотроп таблеткалар чиққан. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 26 ноябрь куни соат 19:00 ларда Сурхондарё вилояти ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий қисм чегара наряди ва тезкор ходимлари томонидан Франция Республикаси фуқароси T.M. Афғонистонга чиқиб кетиш мақсадида, Термиз тумани ҳудудидаги темирйўл орқали пиёда тарзда ноқонуний равишда давлат чегарасидан ўтишга уринган вақтда тўхтатилган.
Сўнг чегара қўшинлари томонидан Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимларига ҳолат юзасидан божхона назоратини амалга ошириш учун хабар берилган.
Ўша куни соат 20:30ларда вилоят божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Т.М. холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилган.
Текширув пайтида унга тегишли бўлган кулранг рюкзак сумкаси ичида 26 дона «Topalgic 50 mg tramadol» номли таблетка борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида холислар иштирокида олиб қўйилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари вилоят Божхона бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:22
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024