Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон президенти ва БАА бош вазири ўринбосари ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2 декабрь куни Бирлашган Араб Амирликларининг бош вазири ўринбосари – президент ишлари бўйича вазири Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди.
Президент матбуот хизматига кўра, Ўзбекистон етакчиси Амирликлар томонини миллий байрам – мамлакат ташкил топганининг 50 йиллиги билан қутлаб, дўст БАА халқига фаровонлик ва равнақ тилакларини изҳор этган.
Кенг кўламли Ўзбекистон-БАА ҳамкорлигининг стратегик йўналишларини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилгани айтилади.
Қўшма инновацион лойиҳалар ва молиявий-техник кўмак дастурларини амалга ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, бунда Дубайдаги EXPO бутунжаҳон кўргазмасида ҳам ўзининг ёрқин ифодасини топган мамлакатларимиз салоҳиятини ҳисобга олиш лозимлиги қайд этилди.
Истиқболли лойиҳаларнинг янги портфелини шакллантириш учун яқин фурсатда ҳукуматлар делегацияларининг икки томонлама учрашувларини ўтказишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
09:45 / 13.06.2026