Сурхондарёда ҳужжатсиз машина бошқарган ҳайдовчи ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлганда ушланди
Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида ҳужжатсиз машина бошқарган ҳайдовчи ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлганда ушланган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 1 декабрь куни 4Р-100 автомобиль йўлининг Олтинсой тумани, Қоратепа маҳалласи ҳудудидан ўтган 150-километрида ЙПХ ходими Nexia машинасини тўхтатган. Текширув давомида ҳайдовчининг меъёрий ҳужжатлари йўқлиги маълум бўлган ва унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, машина вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.
Орадан бироз ўтиб, ҳайдовчи А.Қ. машинани жарима майдонидан олиб чиқиш ва кўрилган чорани бекор қилинишини сўраб ЙПХ ходимига 1 миллион сўм миқдорида пора таклиф қилган. ЙПХ ходими вилоят ИИБ бошлиғи номига билдирги орқали мурожаат қилиб, пора таклиф қилган фуқарога нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида 1 декабр куни соат 20:30ларда 1992 йилда туғилган фуқаро А.Қ. Олтинсой тумани ҳудудида жойлашган жарима майдони ёнида ЙПХ ходими Ш.Шариповга 1 миллион сўмни пора тариқасида бераётган вақтда далилий ашёлар билан қўлга олинган ва ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Олтинсой тумани прокуратураси томонидан фуқаро А.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси тартибида жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:59
Энергия ресурсларидан қарздорликни йўқ қилиб беришни ваъда қилган газчи ва ҳисобчи ушланди
14:48
Фарғонада ИИБ ходимига 3000 доллар пора таклиф қилган шахс қўлга олинди
13:46 / 14.11.2024
Сирдарёда ҳайдовчидан пора олган ЙПХ ходими қамалди
17:40 / 12.11.2024