Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди
Президент “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти негизида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ваколатли офислари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари негизида агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари тузилди.
Туманлар ва шаҳарлардаги бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари негизида туман (шаҳар) ҳокимликлари таркибида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари ташкил этилди.
Белгилаб қўйилишича, агентликка Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади; агентлик ҳузурида бир йил муддатга доимий фаолият юритадиган “Маҳаллабай ишлаш штаби” ташкил этилади; Марказий банк, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси раҳбарларининг тегишли ўринбосарлари бир йил муддатга бошқа барча вазифаларни бажаришдан озод этилган ҳолда “Маҳаллабай ишлаш штаби”га хизмат сафарига юборилади.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари шаклида очиладиган Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини бошқариш вазифаси юкланди.
Мавзуга оид
08:58 / 09.04.2026
Маҳаллаларда хавфсизликни таъминлашда янги модел жорий этилади
20:38 / 19.03.2026
Президент маҳалла тизимининг бир гуруҳ ходимларини тақдирлади
14:46 / 10.02.2026
Маҳаллаларда тадбиркорликни бошлаш учун 50 млн сўмгача гаровсиз маблағ ажратилади
15:31 / 24.01.2026