Дастур доирасида:
- маҳаллаларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган фуқароларга (ўзини ўзи банд қилган шахсларга) гаровсиз кредитлар миқдори 50 млн сўмгача оширилади;
- чорвачиликка ихтисослашган маҳаллаларда импорт қилинган ва сертификатланган наслли чорва моллари хариди ҳамда туячилик учун кредит миқдори 100 млн сўмгача оширилади;
- туризм салоҳияти юқори бўлган маҳаллаларда уй меҳмонхоналарини ташкил қилиш, шунингдек ихтисослашуви 50 фоиздан юқори маҳаллаларда маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш учун минитехнологиялар сотиб олишга 150 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади;
- ажратиладиган кредитлар ҳисобига товар ва хизматларни олдиндан етказиб бериш талаби бекор қилинади.
Шунингдек, 2026 йил 1 мартдан тижорат банклари томонидан амалга оширилаётган “маҳалла лойиҳаси” дастури доирасида маҳаллалар ихтисослашувини чуқурлаштириш бўйича ажратиладиган кредитлар фоиз ставкасининг бир қисмига қуйидагича компенсация тақдим этилади:
- маҳсулот етиштиришга қаратилган лойиҳалар бўйича — фоиз ставкасининг 4 фоизлик пункти;
- қўшимча қиймат яратадиган қайта ишлаш лойиҳалари бўйича — фоиз ставкасининг 6 фоизлик пункти.











