09:10 / 04.12.2021
1236

Паст Дарғомдаги буюм бозорида фуқарони уриб тан жароҳати етказган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Паст Дарғом туманида жойлашган буюм бозорида фуқарони уриб тан жароҳати етказган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 24 ноябр куни Паст Дарғом тумани Қатортерак маҳалласида яшовчи фуқаро А.Б. тумандаги буюм бозорида таниши Н.С.ни кўриб қолган. Сўнг, ўзаро тортишиб қолиши натижасида улар ўртасида жанжал юзага келган. Жанжал давомида А.Б., Н.С.ни уриб, унга тан жароҳати етказган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро А.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top