Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Афғонистонга COVID-19га қарши бир миллион доза вакцина тақдим этди
Хитой Афғонистонга минг тонна биринчи зарурат буюмларини ҳам жўнатган.
Хитой коронавирус тарқалишига қарши курашиш учун Афғонистонга бир миллион доза COVID-19га қарши вакцина ҳамда 1,6 миллион дона шприц тақдим этди. Бу ҳақда Хитойдаги элчи Жовид Аҳмад Қайм маълум қилди.
«Хитой Афғонистонга COVID-19га қарши бир миллион доза вакцинани беғараз берди. Бугун Пекин аэропортида вакциналар партиясини қабул қилдим ва Кобулга жўнатдим. Шунингдек, 1,6 миллион дона шприц ҳам жўнатилди», — деб ёзди Қайм Twitter саҳифасида.
Синьхуа агентлигининг ёзишича, Хитой Афғонистонга минг тонна биринчи зарурат буюмларини ҳам жўнатган.
Аввалроқ Хитой ташқи ишлар вазири Ван И АҚШни Афғонистондан санкцияларни олиб ташлашга чақирганди.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026