Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Араб коалицияси Яманга авиазарбалар берди
Маълумот берилишича, авиация Санодаги баллистик ракета ва дронларга алоқадор қатор объектларни яксон қилган.
Ар-Риёд бошчилигидаги араб коалицияси хусийлар Саудия Арабистонига қарата баллистик ракета учирганидан сўнг жангариларнинг Ямандаги объектларига зарба берди. Бу ҳақда “Ал-Арабийя” телеканали хабар қилди.
Маълумот берилишича, авиация Санодаги баллистик ракета ва дронларга алоқадор қатор объектларни яксон қилган.
Шунингдек, “Сано чеккасидаги ғорлар ва баллистик ракеталарнинг яширин омборларига ҳам зарбалар берилди”, дейилади “Ал-Арабийя” хабарида.
Саудия ОАВнинг ёзишича, коалиция кучлари қироллик томон йўналтирилган иккита баллистик ракета ва портловчи моддалар ўрнатилган дронни тўхтатишга муваффақ бўлган.
Ямандаги қуролли низо 2014 йилдан буён давом этмоқда. Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси Яман президенти Абд Раббо Мансур Ходийни исёнчи хусийларга қарши курашда қўллаб-қувватламоқда.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026