19:56 / 07.12.2021
12613

Рўзиқул Бердиевга фахрий профессор унвони берилди

Фото: Tribuna.uz

Қаршининг «Насаф» клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиевга Қарши давлат университетининг фахрий профессори унвони берилди. Бу ҳақда Қарши давлат университети хабар бермоқда.

Қарши давлат университетида ўтказилган тадбирда олийгоҳ ректори Дилмурод Набиев «Насаф» устозига фахрий профессор унвони берилиши тўғрисида қарорни ўқиб эшиттирган ва махсус унвон ҳужжатини топширган.

«Сизнинг тажрибангиз биз учун муҳим», деган собиқ спорт вазири Набиев.

Рўзиқул Бердиев 2008 йилдан буён «Насаф»да мураббий бўлиб ишлаб келади. 4 декабр куни «Насаф» Бердиев билан ўз тарихида иккинчи марта Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди. Бердиев 4 марта Ўзбекистонда йилнинг энг яхши мураббийи деб топилган.

Top