15:52 / 08.12.2021
16498

«Барселона» ҳалокат ёқасида. ЕЧЛда сўнгги тур интригалари

Фото: Getty Images

8 декабрь оқшомида Чемпионлар лигасида 6-тур ўйинлари билан гуруҳ босқич баҳсларига якун ясалади. Сўнгги тўрт гуруҳдаги ўйинлар орасида суперклубларнинг турнирдаги кейинги тақдири ҳал этиладиган тўқнашувлар жой олган. Жумладан, Хави қўл остидаги «Барселона» сўнгги 21 йилда илк марта ЕЧЛни эрта тарк этиш хавфи остида. Қуйида сўнгги тур қарама-қаршиликлари, кимлар 1/8 финалга йўл олгани ҳамда гуруҳлардаги вазият билан таништирамиз.

Чемпионлар лигаси 6-туридан аввал 1/8 финалга йўлланма олган клублар: «Аякс», «Атлетико», «Бавария», «Интер», «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед», «Пари Сен-Жермен», «Реал», «Спортинг», «Челси», «Ювентус».

6-тур ўйинларидан кейин 1/8 финалга чиқиши мумкин бўлган клублар: «Аталанта», «Барселона», «Бенфика», «Вильярреал», «Вольфсбург», «Зальцбург», «Лилль», «Севилья».

Европа лигаси плей-офф ўтиш ўйинида иштирок этиши ойдинлашган клублар: «Боруссия» Дортмунд, «Зенит», «Порту», «РБ Лейпциг», «Шериф».

Европа лигаси плей-офф ўтиш ўйинида иштирок этиш имкониятини йўқотмаган клуб: «Янг Бойз».

Марказий ўйин: «Бавария» «Барса»га қарши энг кучли таркиб билан ўйнайди

 

Фото: Getty Images

«Бавария» - «Барселона» ўйини фақат ушбу турнинг эмас, ЕЧЛнинг энг марказий тўқнашувларидан бири сифатида эътироф этилган. Аммо жамоаларнинг ўзаро сўнгги ўйинларида немис клубининг яққол устунлиги кўринади. «Барселона» сўнгги марта «Бавария»ни 2015 йилда ЕЧЛ яримфинали биринчи ўйинида 3:0 ҳисобида мағлуб этган ва ўшанда Хави каталонияликлар сафида тўп сурган. Сўнгги 6 йилдаги охирги икки ўйин 2020 йил (2:8) ва 2021 йилда (0:3) ўтиб, «Барселона» рақибидан қақшатқич зарбани қабул қилиб олган.

Бу сафар Мюнхенда жамоасини бош мураббий сифатида бошлаб тушадиган Хавини жиддий синов кутмоқда. «Барса» 2000 йилдан кейин илк марта гуруҳ босқичидан плей-оффга қолиб кетиш хавфи остида.

Устига-устак мюнхенликлар 1-ўрин масаласини ҳал этган бўлишига қарамай, «Бавария» бош мураббийи Юлиан Нагельсманн «Барселона»га қарши айни дамдаги энг кучли таркиби майдонга туширилишини маълум қилди.

«Барселона»га қарши ўйинни 1-ўрин масаласини ҳал қилганимиздан кейин ўйнаётганимиз хурсанд қилади. Шунга қарамай, уларга қарши баҳс биз учун ҳам муҳимлик даражасини йўқотмаган. Биз гуруҳдаги бошқа жамоаларга нисбатан ҳам адолатли муносабатда бўлишимиз керак. «Барса»га қарши имкон даражасидаги энг кучли таркиб билан ўйнаймиз.

Хави ҳали футболчилари билан кўп ишлай олмаган бўлса-да, жамоа ўйинида ўзгариш сезилмоқда. Хави қўл остида «Барса» аввалгидан юқорироқ ҳимояланмоқда. Уларнинг қарши прессинги анча фаоллашди. Жамоада жаҳон даражасидаги ўйинчилар талайгина. Ҳа, гуруҳдаги жадвал уларга босим юклаши аниқ, рақиб ғалаба учун бор кучини сарфлашини кутяпман. Гап «Барса»ни турнирдан чиқариб юборишда эмас, биз шунчаки 3 очко олишни истаймиз. «Барса»ни ҳам соврин учун даъвогарлар қаторида биламан», - дея Нагельсманннинг сўзларини келтирган УЕФА расмий сайти. 

ЕЧЛ. 6-тур. 8 декабрь (чоршанба) 

E гуруҳида вазият қандай?

• «Бавария» 1/8 финалга 1-ўрин билан чиқди.

• «Барселона» «Бавария»ни мағлуб этса ёки «Бенфика» очко йўқотса, Каталония клуби 1/8 финалга чиқади.

• «Бенфика» «Динамо»ни мағлуб этса, «Барселона» эса «Бавария» билан баҳсда очко йўқотса, португал клуби 1/8 финалга чиқади.

• «Динамо» гуруҳда сўнгги 4-ўринда қолиши аниқ.

«Бавария» - «Барселона»

«Бавария»: Нойер; Павар, Зюле, Ньянзу, Дэвис; Рока, Толиссо; Мусиала, Мюллер, Коман; Левандовски

Ўйнамайди: Кюизанс (карантин), Киммиҳ (карантин), Забитцер (жароҳат), Сарр (жароҳат), Станишич (жароҳат), Шупо-Мотинг (жисмоний ҳолат), Горецка (жароҳат), Гнабри (жароҳат)

Сўроқ остида: Эрнандес (жароҳат)

«Барселона»: тер Стеген; Араухо, Пике, Лангле; Дембеле, Ф. де Йонг, Бускетс, Альба; Нико Гонсалес, Депай, Гави

Ўйнамайди: Агуэро (юрак), Педри, Серхи Роберто, Фати, Брейтвейт (барчасида жароҳат)

«Бенфика» - «Динамо» Киев

«Бенфика»: Влаходимос; Морато, Отаменди, Вертонген; Жилберто, Вайгль, Жоау Мариу, Гримальдо; Рафа Силва, Яремчук, Дарвин Нуньес

Ўйнамайди: Вериссимо, Пиньо, Радоньич (барчасида жароҳат)

«Динамо» К: Бушан; Тимчик, Забарний, Сирота, Миколенко; Андриевский, Шепелев; Караваев, Буяльский, де Пена; Кулач

Ўйнамайди: Беседин (жароҳат), Кендзера (номаълум)

F гуруҳида вазият қандай?

• «Манчестер Юнайтед» 1-ўрин билан 1/8 финалга чиқди.

• «Вильярреал» «Аталанта»га мағлуб бўлмаса, 1/8 финалга чиқади. Мағлубиятга учраса, 3-ўрин билан Европа лигаси плей-офф ўтиш ўйинида қатнашади.

• «Аталанта» «Вильярреал»ни мағлуб этса, 1/8 финалга чиқади. Дуранг қайд этилса, Италия клуби Европа лигаси плей-офф ўтиш ўйинида қатнашади.

• «Янг Бойз» 1/8 финалга чиқиш имкониятини йўқотган. Швейцария клуби «МЮ»ни мағлуб этса, «Аталанта» эса «Вильярреал»га мағлуб бўлса Европа лигаси плей-офф ўтиш ўйинида қатнашади.

«Манчестер Юнайтед» - «Янг Бойз»

«МЮ»: Ҳендерсон; Уан-Биссака, Линделеф, Магуайр, Алекс Теллес; Мактоминей, Матич; Мата, Донни ван де Бек, Рэшфорд; Роналду

Ўйнамайди: Погба, Варан (иккисида ҳам жароҳат)

Сўроқ остида: Кавани (жисмоний ҳолат), Шоу (жисмоний ҳолат)

«Янг Бойз»: Февр; Хефти, Лустенбергер, Лаупер, Лефорт; Сулаймони, Сьерро, Эбишер, Нгамале; Элиа, Сибачо

Ўйнамайди: Гарсия (жароҳат), Фасснаҳт (мия чайқалиши), Мамбимби (жароҳат), Монтейру (жароҳат), Петинья (жисмоний ҳолат), Ридер (бетоб), Нсаме (жароҳат), Цезигер (жароҳат)

Сўроқ остида: Канга (бош)

«Аталанта» - «Вильярреал»

«Аталанта»: Муссо; Толой, Демирал, Паломино; Дзаппакоста, Коопмейнерс, де Роон, Меле; Пашалич; Малиновский, Сапата

Ўйнамайди: Гозенс, Ловато (иккисида жароҳат)

«Вильярреал»: Рульи; Фойт, Альбиоль, Пау Торрес, Педраса; Тригерос, Капу, Парехо, Мой Гомес; Чуквуэзе, Жерар Морено

Ўйнамайди: Йереми Пино (дисквалификация)

Сўроқ остида: Данжума (номаълум), Коклен (номаълум)

G гуруҳида вазият қандай?

«Вольфсбург» (5) - «Лилль» (8), «Зальцбург» (7) - «Севилья» (6)

• «Лилль» «Вольфсбург»га мағлуб бўлмаса, 1/8 финалга чиқади. Французлар сафардаги ғалаба ёки «Зальцбург» «Севилья»ни мағлуб эта олмаса, 1-ўринни олишади.

• «Зальцбург» «Севилья»га мағлуб бўлмаса, плей-оффга йўл олади. Австрия клуби ғалаба қозониб, «Лилль» очко йўқотган тақдирда, «Зальцбург» 1-ўрин билан нимчоракфиналга йўл олади.

• «Севилья» «Зальцбург»ни мағлуб этса, 1/8 финалга чиқади. «Лилль» «Вольфсбург»га мағлуб бўлса, испан клуби 1-ўринни эгаллайди.

• «Вольфсбург» «Лилль»ни мағлуб этса, плей-оффга йўлланма олади. Немислар ғалаба қозониб, параллель ўйинда дуранг қайд этилса, «Вольфсбург» 1-ўринни эгаллайди.

«Зальцбург» - «Севилья»

«Зальцбург»: Кен; Кристенсен, Соле, Онгене, Ульмер; Камара; Сучич, Аронсон, Зайвальд; Адаму, Адейеми

Ўйнамайди: Бернардо, Юнузович, Окоҳ, Вебер (барчасида жароҳат)

Сўроқ остида: Окафор (жароҳат)

«Севилья»: Буну; Монтиэль, Кунде, Диего Карлос, Аугустинссон; Жордан, Фернандо, Ракитич; Окампос, Рафа Мир, Гомес

Ўйнамайди: Акунья, Ан-Носири, Навас, Ламела, Сусо (барчасида жароҳат)

«Вольфсбург» - «Лилль»

«Вольфсбург»: Кастеелс; Лакруа, Гилявоги, Брукс; Баку, Арнольд, Вранкс, Пауло Отавио; Люкбакио, Вегхорст, Вальдшмидт

Ўйнамайди: Нмеча (дисквалификация)

Сўроқ остида: Кастеелс (бетоб), Штеффен (жароҳат)

«Лилль»: Грбич; Зеки Челик, Фонте, Ботман, Рейнилду; Иконе, Андре, Ренату Саншеш, Юсуф Язижи; Дэвид, Бурак Йилмаз

Ўйнамайди: Бамба (дисквалификация), Шека (дисквалификация), Веа (жароҳат)

H гуруҳида вазият қандай?

• «Челси» 1/8 финалга чиққан. «Зенит» мағлуб этилса Тухель клуби 1-ўринни кафолатлайди. «Челси» дуранг қайд этса ва «Ювентус» очко йўқотса, Лондон клуби 1/8 финалга пешқадам сифатида йўл олади.

• «Ювентус» 1/8 финалга чиққан. Турин клуби «Мальмё»дан устун келса ва «Челси» очко йўқотса, италияликлар 1-ўринни эгаллайди.

• «Зенит» ҳар қандай натижага қарамай, 3-ўринда қолиб Европа лигаси плей-офф ўтиш ўйинида иштирок этади.

• «Мальмё» 4-ўринда қолади.

«Зенит» - «Челси»

«Зенит»: Кержаков; Караваев, Ловрен, Ракицкий, Дуглас Сантос, Круговой; Малком, Кузяев, Барриос, Клаудиньо; Озмун

Ўйнамайди: Чистяков (дисквалификация), Крицюк (жароҳат)

«Челси»: Менди; Аспиликуэта, Тьяго Силва, Рюдигер; Жеймс, Лофтус-Чик, Жоржиньо, Алонсо; Маунт, Вернер, Пулишич

Ўйнамайди: Ковачич, Канте, Чилуэлл, Чалоба (барчасида жароҳат)

Сўроқ остида: Алонсо, Ҳаверц, Жоржиньо (барчасида жароҳат)

«Ювентус» - «Мальмё»

«Ювентус»: Шенсни; Куадрадо, де Лихт, Бонуччи, Алекс Сандро; Кулусевски, Рабьо, Локателли, Бернардески; Дибала, Мората

Ўйнамайди: Кьеза, Данило, Рэмзи (барчасида жароҳат)

Сўроқ остида: Маккенни, де Шильо (иккисида ҳам жароҳат)

«Мальмё»: Далин; Ларссон, Ахмедходжич, Нильсен, Мойсандер; Бергет, Кристиансен, Инносент, Пенья; Бирманчевич, Чолак

Ўйнамайди: Тойвонен, Кнудсен, Беймо, Сейдиу (барчасида жароҳат)

Сўроқ остида: Кристиансен (жароҳат), Левицки (жароҳат).

ЕЧЛ 6-тур учрашувлари вақти ва ТВ-трансляцияси:

Фото: Sport.Tv
Top