Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўтган 11 ойда хориждан Ўзбекистонга қанча пул юборилгани маьлум қилинди
Трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 11 ойда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35 фоизга ўсиб, 7,3 млрд долларга етган
Глобал ва ички иқтисодиётда бир қатор инфляцион хатарлар сақланиб қолаётганлиги учун Марказий банкнинг асосий ставкаси йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилган. Бу ҳақда Марказий банк бошқарув кенгашининг йиғилиши юзасидан эълон қилинган пресс-релизда маълумот берилмоқда.
2021 йилнинг ноябрь ойида йиллик инфляция кўрсаткичи 10,3 фоизни ташкил этган. Бунда, юқори база эффекти ҳисобига инфляциянинг ёнилғи ва транспорт хизматларидан ташқари барча гуруҳларида йиллик ўсиш суръатлари ўтган ойларга нисбатан секинлашган.
Январь–ноябрь ойлари давомида сўм алмашув курси 10449-10787 сўм/АҚШ доллари оралиғида тебранган. Бунда, ноябрь ойида ташқи шароитлар ўзгаришига жавобан сўм алмашув курси девальвация суръатлари бироз тезлашган ва йил бошидан бери 3 фоизга қадрсизланди.
Трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 11 ойда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35 фоизга ўсиб, 7,3 млрд долларга етган ва аҳолининг истеъмол талабини қўллаб-қувватловчи омиллардан бири бўлмоқда.
Ёнилғи-энергия маҳсулотлари нархларининг охирги уч ойда сезиларли ўсганлиги транспорт, йўловчи ташиш, етказиб бериш ва логистика хизматлари нархларининг ҳам ошишига олиб келган. Бу, ўз навбатида, аҳолининг инфляцион кутилмалари учун ҳам асосий оширувчи аҳамият касб этган. Келгусида инфляцион хатарларни пасайтириш масаласи, биринчи навбатда, ушбу маҳсулотлар нархлари ошишининг олдини олиш вазифасини кун тартибига чиқарган.
Марказий банк миллий валюта алмашув курси кескин тебранишларининг олдини олиш бўйича етарли имкониятларга эгалиги таъкидлаб ўтилган.
«Ички валюта бозоридаги вазият, сўмнинг реал самарали алмашув курси динамикаси ва унга нисбатан юқори босимнинг мавжуд эмаслиги, Марказий банкнинг миллий валюта алмашув курси кескин тебранишларининг олдини олиш бўйича етарли имкониятларга эга эканлиги келгуси ойларда юқори девальвацион кутилмаларга асос мавжуд эмаслигини англатади», — дейилади баёнотда.
Мавзуга оид
14:30 / 06.06.2026
Мобил телефон рақами орқали тезкор пул ўтказиш тизими ишга тушади. У қандай ишлайди?
08:50 / 06.06.2026
Марказий банк лицензиялаш қоидаларига янги талабларни жорий қилди
17:22 / 01.06.2026
Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?
19:51 / 27.05.2026