Жаҳон | 21:55 / 11.12.2021
5650
1 дақиқада ўқилади

АҚШда «омикрон» штаммини юқтирганларнинг аксарияти коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар экани маълум қилинди

Таъкидланишича, «омикрон» штамми аниқланган 43 кишининг 34 нафари коронавирусга қарши тўлиқ эмланган. Уларнинг 14 нафари вакцинанинг бустер дозасини ҳам олишга улгурган. 

Фото: REUTERS/Eduardo Munoz

АҚШ касалликларни назорат ва профилактика қилиш марказининг (CDC) билдиришича, мамлакатда коронавируснинг «омикрон» штаммини юқтирганларнинг кўпчилиги тўлиқ эмланганлардир. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Таъкидланишича, «омикрон» штамми аниқланган 43 кишининг 34 нафари коронавирусга қарши тўлиқ эмланган. Уларнинг 14 нафари вакцинанинг бустер дозасини ҳам олишга улгурган. 

Марказ ҳисоботида қайд этилишича, касалланганларнинг кўпчилигида йўтал, бурун битиши ва чарчоқ каби енгил симптомлар кузатилган.

Бир нафар бемор икки кунга шифохонага ётқизилган. Саноқли беморларда эса кўнгил айниши, қусиш, нафас қисиши, диарея, ҳид ёки таъм билишнинг йўқолиши кузатилган.

Мавзуга оид