Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ спортдаги коррупция тўғрисидаги илк ҳисоботни эълон қилди
Ҳисобот муаллифларининг қайд этишича, глобаллашув, улкан пул оқими, спортдаги қонуний ва ноқонуний пул тикишларнинг жадал ўсиши, технологияларнинг ривожланиши спортни ноқонуний даромад топишга интилувчи жиноий тармоқлар учун янада жозибали қилди.
Фото: Unsplash/M.Rosen
Спорт оламидаги улкан пул оқими кўплаб мусобақаларнинг жиноий тармоқлар ва коррупцион схемалар билан узвий боғланишига олиб келди. Спортдаги ноқонуний пул тикишлар ҳажми 1,7 трлн долларни ташкил этади. Бу ҳақда БМТнинг гиёҳвандлик моддалари ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳисоботида айтилмоқда.
Бу спортдаги коррупция тўғрисидаги илк ҳисоботдир. Ҳисобот муаллифларининг қайд этишича, глобаллашув, улкан пул оқими, спортдаги қонуний ва ноқонуний пул тикишларнинг жадал ўсиши, технологияларнинг ривожланиши спортни ноқонуний даромад топишга интилувчи жиноий тармоқлар учун янада жозибали қилди.
Ҳисобот 200 нафарга яқин экспертлар билан ҳамкорликда тайёрланган. Унда бугунги спортдаги жиноятчилик билан боғлиқ вазият чуқур таҳлил қилинган. Экспертлар гуруҳи ҳукуматлар, спорт ташкилотлари, хусусий сектор, академик доиралар ва бошқа манфаатдор томонлар вакилларидан ташкил топган.
Улар муаммоларни таҳлил қилишдан ташқари, жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашишнинг самарали услубларини ҳам таклиф қилган.
Ҳужжат Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни ва 13 декабрда Мисрда бошланадиган коррупцияга қарши курашиш бўйича БМТ конвенциясига аъзо давлатлар анжумани арафасида эълон қилинди.
Мавзуга оид
18:13 / 22.04.2026
2025 йилда қарийб 8 минг ноқонуний мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди – БМТ
19:36 / 21.04.2026
БМТ бош котиблигига 4 номзод: улар ким ва қандай сайланади?
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
21:35 / 20.04.2026