11:53 / 11.12.2021
8998

Фото: Абдулазиз Комилов ва дипломатлар Тошкент вилоятида кўчат ўтқазишди

10 декабрь куни Тошкент вилоятида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва мамлакатда аккредитациядан ўтган хорижий давлатларнинг дипломатик муассасалари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари раҳбарлари иштирокида кўчат ўтқазиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.

Фото: ТИВ ахборот хизмати

Шунингдек, «Яшил макон» миллий дастурини амалга ошириш доирасида Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Тошкент вилоятидаги «Амирсой» тоғ-чанғи мажмуаси ҳудудида «Дипломатлар боғи»ни ташкил этиш масаласи ҳам ишлаб чиқилди.

Тадбирда қатнашган дипломатлар Ўзбекистонда табиатни муҳофаза қилишни кучайтириш, биологик хилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кўпайтириш борасида амалга оширилаётган ишларни юксак баҳолаган.

Фото: ТИВ ахборот хизмати
Фото: ТИВ ахборот хизмати
Фото: ТИВ ахборот хизмати
Фото: ТИВ ахборот хизмати

Шунингдек, 9 декабрь куни Тошкент вилоятида Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти ҳамда дипломатик муассасалар ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари раҳбарлари иштирокида «Янги Ўзбекистон ташқи сиёсати: суръати, ютуқлари ва истиқболлари» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Фото: ТИВ ахборот хизмати

Тадбирда халқаро майдонда Ўзбекистоннинг янги қиёфасини шакллантиришнинг концептуал масалалари юзасидан фикр алмашилди, сўнгги йилларда ташқи сиёсат соҳасида амалга оширилган ишлар якунлари ва натижалари муҳокама қилинди.

Фото: ТИВ ахборот хизмати
Фото: ТИВ ахборот хизмати

«Ўзбекистон ташқи сиёсат стратегиясининг асосий халқаро тенденцияларидан бири – минтақавий ҳамкорликнинг иқтисодий ўсиши, давлатларнинг модернизация ва барқарор ривожланиши омилига айлантириш, замонавий таҳдидларга жавоб беришга тайёргарликни кучайтиришга қаратилган», — деди Абдулазиз Комилов.

Top