Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон банки Афғонистонга 280 млн доллар ажратади
Пуллар йил охирига қадар афғонистонликларга ёрдам беришни зиммасига олган ЮНИСЕФ ва Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) ҳисобларига тушади.
Жаҳон банки Афғонистонга махсус фонддан 280 миллион доллар миқдорида маблағ ажратади. Бу ҳақда Le Figaro хабар бермоқда.
Хабарга кўра, маблағ мамлакат иқтисодиётидаги инқирозли вазият туфайли Жаҳон банки бошқарувидаги Афғонистонни тиклаш мақсадли фонди (ARTF) томонидан ажратилади.
Пуллар йил охирига қадар афғонистонликларга ёрдам беришни зиммасига олган ЮНИСЕФ ва Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) ҳисобларига тушади.
Банкнинг аниқлик киритишича, ЮНИСЕФ 100 миллион, WFP эса 180 миллион доллар олади.
Жаҳон банки ушбу маблағ ЮНИСЕФга "12,5 миллион кишини тиббий хизматлар билан таъминлаш ҳамда бир миллион кишини эмлаш имконини беради" деб ҳисобламоқда. Ўз навбатида, WFP 2,7 миллион кишига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беради.
Мавзуга оид
11:46
Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш учун 150 млн доллар ажратади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026