Жаҳон | 17:10 / 13.12.2021
3493
1 дақиқада ўқилади

Дунёда коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 270,5 миллиондан ошди

Касалликка энг кўп чалинганлар АҚШда – 50 млн 801 минг 455 киши.

Фото: Pietro Recchia/Sopa Images/Rex/Shutterstock

Дунё бўйича коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 270 млн 509 мингдан ошди. Бу ҳақда Worldometers хабар бермоқда.

Пандемия бошланганидан буён 243 млн 299 мингдан зиёд бемор касалликдан соғайган, 5 млн 324 минг 275 киши вафот этган.

Касалликка энг кўп чалинганлар АҚШда – 50 млн 801 минг 455 киши.

Иккинчи ўринда 34 млн 697 минг 860 та ҳолат билан Ҳиндистон турибди. Бразилияда 22 млн 189 минг 867 та ҳолат қайд этилган.

Коронавирусдан ўлимлар сони бўйича ҳам АҚШ (817 минг), Бразилия (616,9 минг) ва Ҳиндистон (475,6 минг) юқори учталикдан жой олган.

Мавзуга оид