Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 19:19 / 14.12.2021
4021
1 дақиқада ўқилади
Колумбиядаги аэропортда иккита портлаш содир бўлди
Икки нафар полициячи қутидаги бомба портлаши натижасида ҳалок бўлган.
Фото: AP
Колумбиянинг Кукута шаҳридаги аэропортда икки марта портлаш содир бўлиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Tiempo нашри хабар берди.
Хабарга кўра, учиш-қўниш майдони яқинида номаълум эркак ўзини портлатган.
Портлашдан сўнг шубҳали қутини кўздан кечирмоқчи бўлган икки нафар полициячи қутидаги бомба портлаши натижасида ҳалок бўлган.
Маҳаллий ҳокимиятнинг таъкидлашича, портлашлар ортида террорчилар турибди.
Аэропорт фаолияти вақтинча тўхтатилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш