Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда АҚШ инвестициялари иштирокидаги корхоналар сони икки баробар кўпайди
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Доналд Лу бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Учрашувда 2021 йилнинг 11 ойида икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 48,5 фоизга ўсгани таъкидланди. Бундан ташқари, сўнгги бир неча йил давомида Ўзбекистонда АҚШ инвестициялари иштирокидаги корхоналар сони икки баробар кўпайган.
Томонлар Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун АҚШ инвесторлари ва йирик компанияларни жалб этишга қизиқиш билдирди. Улар Америка-Ўзбекистон савдо палатаси билан ҳамкорликда 2022 йилнинг биринчи ярмида АҚШ ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари вакиллари учун бизнес-форум ўтказишга тайёрлигини ҳам таъкидлади.
Учрашув чоғида фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш саноати, кимё тармоғи, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва бошқа соҳалар икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш мумкин бўлган истиқболли йўналишлар сифатида белгиланди.
Томонлар Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқишни назарда тутган ҳолда, АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорацияси ва Ўзбекистоннинг Тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини кўриб чиқди.
Ўзбекистон томони “Build Back Better World” (B3W) ташаббусини олқишлади ҳамда бу ташаббус доирасида қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш, рақамлаштириш, соғлиқни сақлаш ва гендер тенглигини ривожлантириш каби тўртта асосий йўналишда истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масаласида мамлакатга кўрсатилаётган техник ва маслаҳат ёрдами учун миннатдорлик билдирилди. Суҳбат чоғида инвестиция сиёсати ва давлат хизматлари соҳасини рақамлаштириш бўйича техник кўмак лойиҳасини амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
23:54 / 05.07.2026
Трамп Анқарада Зеленский билан учрашиши мумкин
12:48 / 05.07.2026
АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигини дабдаба ва мушакбозлик билан нишонлади (фоторепортаж)
05:49 / 05.07.2026
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
19:55 / 04.07.2026