Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда «санъат кўчалари» пайдо бўлади
Хизмат кўрсатиш соҳасида ўтказилган видеоселекторда президент Тошкент, Самарқанд ва Наманган шаҳарларида юқори даромадли хизматларни ривожлантириш бўйича алоҳида дастур қабул қилишини айтди.
«Энг аввало, Тошкент шаҳрини таълим, тиббиёт, бизнес ва маданий-кўнгилочар марказга айлантириш бўйича дастур ишлаб чиқиш зарур.
Мисол учун, Сергели тумани ҳокими 16 километр узунликдаги ерусти метроси атрофида тунги ёритгич, ўриндиқ, спорт ва бошқа инфратузилма ташкил этиш ҳисобига савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида 5 мингта иш ўрни яратиш бўйича таклиф билдирган. Бундай таклифлар менга маъқул.
Ёки пойтахт тадбиркорларининг шаҳар ҳудудида санъат, рассомчилик, ҳайкалтарошлик, ҳунармандчилик вакилларини кенг жалб қилиб, йирик «санъат кўчалари»ни (ҳозир бу соҳа вакилларига маҳсулотини сотиши учун шароит яратилмаган) таклифларини ҳам қўллаб-қувватлайман.
Пойтахт ҳокими Наврўз байрамига қадар «санъат кўчалари»ни ташкил қилиб, намуна қилиб кўрсатади.
Шу каби, «Чиғатой кўчаси» каби халқимиз ва туристларни ўзига тортадиган жойларда миллий ва тематик овқатланиш кўчаларини ташкил этиш зарур.
Самарқанд ва Наманган шаҳарлари бўйича ҳам бундай лойиҳаларни ишлаб чиқиб, бир ой муддатда бош вазирга тақдимот қилади.
Бундан ташқари, Франция, Италия, Туркиядан реставратор ва музей иши мутахассисларини олиб келиб, барча музейларни замонавий қиёфага келтириш ва «омборда чанг босиб ётган» ноёб экспонатларни намойишга қўйиш ташкил қилинсин. Шунингдек, барча музейларга ўзаро кўргазмалар намойишини йўлга қўйиш учун хориждан ҳамкор музейларни топиб берсин.
Бир ой муддатда Музейлар фаолиятини жонлантириш дастури ишлаб чиқилсин. Бу орқали йилига 500 мингдан зиёд туристлар учун янги маршрутларни ташкил этса бўлади», деган давлат раҳбари.
Таълим ва тиббиёт муассасалари жойлашган ҳудудларда бошқа хизматларни ривожлантириш учун имкониятлар кўплиги таъкидланди.
«Мисол учун, Олмазор туманидаги Форобий кўчасида жойлашган тиббиёт масканлари атрофида диагностика, дорихона, меҳмонхона, савдо ва умумий овқатланиш объектлари ташкил этилиб, табиий равишда тиббиёт кластерлари шаклланмоқда.
Биз бундай комплекс хизматлар кўрсатиш жойлари кўпайишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз керак. Бу аҳолига қулайлик яратиши билан бирга, тиббий хизматлар экспортига ҳам катта туртки бўлмоқда. Шу йилнинг ўзида 40 мингдан ортиқ чет эл фуқаролари тиббиёт хизматларидан фойдаланди.
Тошкент, Наманган ва Самарқандда ядро медицинаси маркази, нейро ва кардиохирургия, стоматология, косметология клиникаларини ташкил этиш бўйича тадбиркорларнинг ўзлари ташаббус кўрсатмоқда.
Шу боис, хусусий тиббиёт учун берилган солиқ ва божхона имтиёзлари муддатини яна икки йилга узайтирдик», деди президент.
Мавзуга оид
17:49 / 24.04.2026
«Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак» – президент
16:59 / 24.04.2026
13 та туман ҳокимига интизомий чора кўрилади
16:21 / 24.04.2026
Президент қатор ҳокимларни танқид қилди
17:40 / 27.01.2026