Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда ер майдонини 70 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Сирдарё вилоятида фермер хўжалигига қарашли ер майдонини 70 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Д. отаси Р. раҳбарлигидаги «M» фермер хўжалигига қарашли 5 гектар ер майдонини ҳамда ушбу ер майдони атрофидаги аслида эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган яна 15 гектар ер майдонини фуқаро Л.га 70 000 АҚШ долларига фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, танишлари орқали ер майдонини унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига олдиндан 30 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28-, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
13:52 / 01.05.2026
Сирдарёда норасмий никоҳдаги аёл эрининг қонуний хотинини ва унинг қизини пичоқлаб ўлдирди
09:18 / 29.04.2026
Сирдарёда солиқчи пора сифатида тилла тақинчоқ олганда ушланди
14:49 / 02.04.2026
Гулистонда кўп қаватли уй қулаш хавфи сабаб унда яшовчилар эвакуация қилинди
18:05 / 30.03.2026