Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Руминияда кўчирмакашлик ва ёлғончиликда айбланган вазир истеъфога чиқишга мажбур бўлди
Руминия матбуотида Флорин Роман магистрлик диссертациясини ёзишда кўчирмакашлик қилгани тўғрисида мақолалар чоп этилган.
Руминия тадқиқотлар, инновациялар ва рақамлаштириш вазири Флорин Роман плагиатда айблангани сабабли истеъфога чиқди.
“Бугун вазир лавозимидан истеъфога чиқдим. Бу можаро ҳукумат ишига зарар етказишини хоҳламайман”, — деб ёзди Роман Facebook саҳифасида.
Вазирнинг таъкидлашича, “бирор инстанция, комиссия қарори йўқ бўлишига қарамасдан, унга плагиатор ёрлиғини ёпиштиришган”.
Аввалроқ бош вазир Николае Чукэ Романдан унга нисбатан эълон қилинган айбловлар бўйича изоҳ беришини талаб қилганди.
Руминия матбуотида Роман магистрлик диссертациясини ёзишда кўчирмакашлик қилгани тўғрисида мақолалар чоп этилган. Кейинроқ матбуот унинг таржимайи ҳолидаги Бабеш-Бойяи университетини битиргани ва ахборот тизимлари назарияси ҳақидаги китоб муаллифи экани айтилган маълумотларни ҳам ёлғон деб атади.