Спорт | 15:08 / 15.12.2021
9129
1 дақиқада ўқилади

Хитойдаги Олимпиада иштирокчилари мамлакатда тақиқланган ижтимоий тармоқлардан фойдаланишлари мумкин бўлади

Хитой ҳудудида Facebook, Instagram, Twitter, WhatsApp ва Telegram каби ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар ҳамда Google қидирув тизими тақиқланган.

Фото: AP

Пекинда бўлиб ўтадиган қишки Олимпиада ўйинлари иштирокчилари Хитойда тақиқланган ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади

«Ташкилотчи шаҳар ўз зиммасига олган мажбуриятларга мувофиқ, Пекиндаги қишки Олимпиада ўйинлари ташкилий қўмитаси олимпия объектларидаги иштирокчиларга очиқ интернет-сервисни тақдим этади», — деб маълум қилди Халқаро олимпия қўмитаси.

Олимпия қишлоқлари, мусобақалар ўтказиладиган жойлар, меҳмонхоналар Wi-Fi тақдим этиладиган ана шундай объектлар сирасига киради.

Хитой ҳудудида Facebook, Instagram, Twitter, WhatsApp ва Telegram каби ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар ҳамда Google қидирув тизими тақиқланган.

Қайд этилишича, «Пекин ва Чжанцзякоу ҳудудида ташкилий қўмита тақдим этган сим-карталар ёрдамида очиқ интернет-сервислардан фойдаланиш мумкин».

Олимпиада ўйинлари 2022 йил 4-20 феврал кунлари бўлиб ўтади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид