Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёшлар ишлари агентлиги: Yoshlarforumi.uz платформаси орқали ёшлардан келган таклифлар асосида алоҳида дастур қабул қилинади
«Ўзбекистон ёшлари форуми» доирасида Yoshlarforumi.uz платформасига таклиф юбориш муддати 12 декабр, соат 00:00да ўз ниҳоясига етди. Маълум қилинишича, ёшлар томонидан 7593 та таклифлар келиб тушган.
Эндиликда вазирлик, ташкилот ва идоралар вакилларидан иборат тажрибали экспертлар гуруҳи томонидан ёшларнинг юборган таклифлари ўрганиб чиқилади. Энг яхши таклиф эгалари “Ўзбекистон ёшлари форуми” доирасидаги тадбирларда иштирок этади ва таклифлар форум давомида мутасадди ташкилотлар билан муҳокама қилинади.

Шунингдек, таклифлари энг кўп қўллаб-қувватланган ёшларга тез орада республика миқёсидаги “Ўзбекистон ёшлари форуми”га таклиф этилгани тўғрисида электрон тарзда хабарнома юбориш бошланади.
Ёшлар ишлари агентлиги директори Aлишер Саъдуллаев форум якунлари бўйича ҳукумат қарори қабул қилиниши режалаштирилганини маълум қилди.
Ёшлар ишлари агентлиги Матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
10:45 / 15.10.2025
Ўзбекистон яшил ташаббусларга йилига 10 млрд сўмгача маблағ сарфлайди
19:37 / 09.10.2025
Ёшларнинг «Яшил ташаббуслар»и қўллаб-қувватланади
18:10 / 29.08.2025
Давлат томонидан ўқув марказида ўқиётган ёшларнинг халқаро мусобақа харажатлари қоплаб берилиши мумкин
21:02 / 17.05.2025