Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон МДҲ давлатлари регионларининг биринчи форумига мезбонлик қилади
МДҲ давлатлари вакиллари Минтақалараро ва чегараолди ҳамкорлик кенгаши йиғилишида Ҳамдўстлик давлатлари регионларининг биринчи форумини 2022 йилда Ўзбекистонда ўтказишга қарор қилишди. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси сайтида маълум қилинди.
Видеоанжуман шаклида ўтган йиғилишда Ўзбекистон, Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари иштирок этган.
“Учрашув иштирокчилари МДҲ давлатларида минтақалараро ва чегараолди ҳамкорлигининг ҳолатини, 2030 йилгача ҳамкорлик концепцияси ижросини муҳокама қилишди ва ташкилотнинг янги концепцияси лойиҳасини кўриб чиқишди. Йиғилишда, шунингдек, МДҲ давлатлари регионларининг биринчи форумини ўтказиш концепцияси муҳокама қилинди ва уни 2022 йилда Ўзбекистонда ўтказишга қарор қилинди”, деб айтилган хабарда.
Минтақалараро ва чегараолди ҳамкорлик кенгаши 2008 йил 10 октябрда ташкил этилган.
Мавзуга оид
17:43 / 19.06.2026
МДҲ ҳарбий штаб бошлиқлари Остонада учрашди
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
08:43 / 11.06.2026