Ўзбекистон | 11:36 / 16.12.2021
2755
1 дақиқада ўқилади

Покистон авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам қатновларни йўлга қўяди

Ўзбекистон Транспорт вазирлигида Покистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ҳамда PIA авиакомпанияси раҳбарияти иштирокида ўтказилган учрашувда муҳокама этилди.

Фото: Getty Images

Музокаралар давомида Транспорт вазирлигининг ҳаво транспортини ривожлантириш департаменти раҳбари хорижий авиакомпанияларни мамлакатимиз авиация бозорига жалб этиш, ушбу бозорнинг барча иштирокчилари учун қулай шароитларни яратиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида батафсил маълумот берди.

Хусусан, жорий йилда аэропорт хизматлари учун йиғимлар 42 фоизга қадар туширилгани, зиёрат туризми йўналишида бажариладиган парвозларга эса 50 фоизга қадар чегирмалар берилиши тўғрисида айтиб ўтилди.

PIA авиакомпаниясининг Ўзбекистондаги вакили Исломобод – Тошкент ва Карачи – Тошкент йўналишида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича режалари билан ўртоқлашди. Авиакомпания ушбу йўналишларда парвозларни 2022 йил январь ойидан йўлга қўйиш ниятида.

Учрашув якунида томонлар белгиланган йўналишларда мунтазам парвозларни йўлга қўйиш юзасидан ҳамкорликда ишларни давом эттиришга келишиб олди, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид