Сирдарёда 27 мингдан ортиқ фуқарога ID-карта расмийлаштирилди
Жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида Сирдарё вилоятида доимий яшовчи жами 49129 нафар Ўзбекистон фуқаросига хорижга чиқиш биометрик паспорти, 27 417 нафар фуқарога ўрнатилган нусхадаги идентификация ID-карта расмийлаштирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи Беҳзод Бозорбоев маълум қилди.
Сирдарё вилояти бўйича жами бўлиб 2198 нафар фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон фуқаролигини тан олиш бўйича ҳужжат топширган бўлиб, уларнинг 2106 нафари Ўзбекистон фуқароси деб тан олинди. Вилоят ҳудудида вақтинча яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг 128 нафаридан доимий яшашга қолиши учун ҳужжат қабул қилинди.
Шунингдек, 151 нафар хорижий фуқаро ва 163 нафар фуқаролиги бўлмаган шахс республика ҳудудида доимий рўйхатдан ўтиш учун топширган ҳужжатлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ М ва ФРББдан рухсат келган бўлиб, уларга ID-карта расмийлаштириб берилди.
Вилоят ҳудудида жами 111 нафар хорижий фуқаро республика ҳудудида бўлиш қоидасини бузгани аниқланиб, уларга нисбатан МЖтКнинг 225-моддасига (Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиш) асосан маъмурий чора кўрилган. Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг 1269 нафарининг виза муддатлари узайтирилди.
Мавзуга оид
11:59 / 20.11.2024
Ўзбекистоннинг Қозоғистон ва Тожикистон билан чегарасидан ID-карта орқали ўтиш мумкин бўлади
12:13 / 06.04.2024
Айрим шахслар йўқотилган паспорт ва ID-картани алмаштириб беришда давлат божидан озод этилади
14:38 / 25.08.2023
Ўзбекистонликлар 1 сентябрдан Қирғизистонга ID-карта орқали ўтиши мумкин бўлади
11:00 / 27.05.2023