Бухорода икки киши ўлимига олиб келган тупроқ ўпирилишининг асосий сабаблари маълум қилинди
16 ноябрь куни Когон шаҳрида канализация қувурини ўтказиш учун қазилган чуқурда қум ўпирилиши оқибатида 2 ишчи вафот этганди. Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти Бандлик бошқармаси буйруғига асосан тузилган махсус текшириш комиссияси ўз ишини якунлади. Бахтсиз ҳодиса меҳнат фаолияти билан боғлиқ деб топилган.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг маълум қилишича, “61-автокорхона” МЧЖ иш берувчиси ишларни хавфсиз олиб бориш юзасидан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган тартибда йўл-йўриқлар олмаган Намозбек Амиров ва Сардор Саидқуловни канализация қувурларини реконструкция қилиш ишларига жалб этган.
Шунингдек, қазилган ўра девори қулаб тушмаслиги учун келтириб қўйилган темир панжаралар ўрнатилмаган. Текшириш ишлари якунига кўра, мазкур бахтсиз ҳодиса меҳнат фаолияти билан боғлиқ, деб топилиб, Н-1 шаклидаги далолатнома билан расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.
Ушбу ҳодиса оқибатида қувур ичида ишлаётган «61-автокорхона» МЧЖ ишчилари, 2000 йилда туғилган Намозбек Амиров ҳамда 1999 йилда туғилган Сардор Саидқулов қум уюми остида қолиб кетиб, воқеа жойида вафот этганди. Кейинчалик ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганди.
Мавзуга оид
20:33 / 28.11.2024
Бухорода салкам 9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди
12:03 / 28.11.2024
Бухорода газ портлаши: бир оиладан 2 киши вафот этди, 2 киши куйиш жароҳатини олди
09:51 / 21.11.2024
Бухоронинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
20:55 / 20.11.2024